Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин “Россия – Африка” саммити икки минтақа давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун яхши платформа бўлганини таъкидлаб, эришилган барча келишувлар ҳаётга татбиқ этилиши бўйича ваъда берди.

– Дўстлигимиз, муносабатимиз туфайли уч кун давомида ушбу тадбирни муваффақиятли ўтказдик ва олдинга интилиш учун яхши замин яратдик, – деди у. – Имзоланган барча ҳужжатлар сўзсиз амалиётга жорий этилади.

“Интерфакс” ёзишича, саммит, аслида, чоршанба куни Путиннинг Африка қитъаси айрим давлатлари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлари билан бошланган, кейин уч кун давомида қўшма тадбирлар кўринишида давом этган.

Африка мамлакатлари бир қатор етакчилари бугун Санкт-Петербургда Ҳарбий-денгиз кучлари куни муносабати билан асосий парадда иштирок этди, сўнгра Россия Президенти билан бирга Кронштадтга қайиқда саёҳат қилишди.

ЎзА