Россиянинг Уфа шаҳрида илк бор эшитиш қобилияти заиф спортчилар ўртасида ўтаётган “Биз биргамиз, Спорт” шиори остидаги 1-ёзги Сурдлимпиада ўйинларининг илк кунги мусобақаларида иродали спортчиларимиз ўз маҳоратини намойиш этди.

Мазкур ўйинларда 30 та мамлакат спортчилари 21 та спорт тури бўйича ўзаро мусобақалашмоқда. Гандбол бўйича аёллар биринчилиги беллашувларида терма жамоамиз аъзолари кумуш медални қўлга киритган бўлса,  биринчи ўрин Россия-1 жамоасига, учинчи ўрин эса Россия-2 жамоасига насиб этди.

“Биз биргамиз.Спорт” шиори остидаги I-ёзги Сурдлимпиада ўйинлари давом этмоқда.

Т.Рўзиев, ЎзА