Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати ҳамда 2027 йилги Осиё кубоги мусобақалари 2-қўшма саралаш босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон билан бир гуруҳдан жой олди.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Е” гуруҳида Эрон, Туркманистон ва Гонконг/Бутан учрашуви ғолиби билан ўйнайди. Ҳамюртларимиз ноябрь ойида ўтадиган 1-тур ўйинини сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўтказади. 2-турда эса Эронни ўз майдонида қабул қилади.

Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари низомига биноан, гуруҳдан 1-2-ўринларни эгаллаган жамоалар 3-саралаш босқичи йўлланмасига эга бўлади.

Т.Рўзиев, ЎзА