Ўзбекистон миллий жамоаси эса ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 саралашидаги иштирокини 2-босқичдан бошлайди. Қуръага кўра, Сречко Катанец шогирдлари Эрон, Туркманистон ва Ҳонгконг/Бутан жуфтлиги ғолиби билан E гуруҳидан жой олди.

Жамоамиз дастлабки турни 16 ноябрь куни Туркманистонга қарши сафар ўйини билан бошлайди. Иккинчи турда эса 21 ноябрь куни Эрон Ўзбекистонда меҳмон бўлади.

Ўзбекистон миллий жамоасининг E гуруҳидаги ўйинлари тақвими:

16 ноябрь  Туркманистон – Ўзбекистон

21 ноябрь   Ўзбекистон – Эрон

21 март  2024 й. Ҳонгконг/Бутан – Ўзбекистон

26 март  2024 й. Ўзбекистон – Ҳонгконг/Бутан

6 июнь  2024 й. Ўзбекистон – Туркманистон

11 июнь  2024 й. Эрон – Ўзбекистон.

Маълумот учун, ҳар бир гуруҳдан 1-2-ўриндаги жамоалар 3-саралаш босқичига йўлланма олади.