АҚШ, агар манфаатига тўғри келса, “Толибон” гуруҳи билан алоқани ушлаб туриш ниятида, бироқ бу Вашингтон толиблар ҳукуматини тан олишини билдирмайди, деди давлат департаменти расмий вакили ўринбосари Ведант Патель.

“Ушбу воқеалар сиёсатимизда ўзгариш бўлганини англатмайди. Толиблар билан алоқани зарур бўлганда ва манфаатимизга мос келганда қўллаб-қувватлаймиз, дея аниқ айтганмиз. Бу “Толибон” тан олинишини ёки улар билан муносабатимиз яхшиланганини билдирмайди”, – деди Патель.

Аввалроқ давлат департаменти июль ойида АҚШ делегацияси Қатар пойтахтида “Толибон” ҳаракати эмиссари билан учрашиш нияти борлигини маълум қилган эди.

 

ЎзА