Бугун Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида 30 июль – Халқлар дўстлиги кунига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда ОAВ ходимларидан ташқари мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элат вакиллари ҳам иштирок этишди.

– Фестивалдан кўзланган асосий мақсад миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, хорижий давлатлар, жумладан, қўшни давлатлар билан ўзаро ишонч муҳитини ривожлантириш, чет элдаги ватандошларимиз билан манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат, -дейди Татар миллий маданият маркази раиси Ришат Набиуллин.

Видеолавҳани ЎзАнинг «YouTube» каналида томоша қилишингиз мумкин.

ЎзА