ФОТОРЕПОРТАЖ

“Ишбилармон аёл – 2023” кўрик-танловининг  Нукус шаҳар босқичи ҳам юқори савияда ташкил қилиниб, унда 30 нафарга яқин тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қиз эришаётган муваффақиятини, салоҳияти ва  имкониятини намойиш этди.

– 2008 йилдан буён  тадбиркорлик билан шуғулланиб келаман, – дейди  танлов иштирокчиси, “Kungrad agro – solodka sistem” МЧЖ раҳбари Замира Хожаметова. – Фаолиятимизни дастлаб 12 киши билан бошлаган бўлсак, ҳозирги кунда ишчилар сони 185 нафарга етди. Айни пайтда 14 давлатга қизилмия маҳсулотини экспорт қиламиз. Қизилмия илдизидан ташқари чорвачилик  ва 34 гектар ер майдонида боғдорчилик  билан ҳам  шуғулланамиз.

Эътиборлиси, Замира Қўнғирот, Тахиатош туманлари ва Нукус шаҳридан 40 нафарга яқин эҳтиёжманд хотин-қизларни касаначилик  асосида ишлаб чиқаришга жалб қилган.

Унинг мана шундай саъй-ҳаракатлари танловда муносиб эътироф этилди. Шундай қилиб, Замира Хожаметова 1-ўринни, “Оқ ўтов” ҳунармандчилик маркази раҳбари Бибисора Кунназарова 2-ўринни, қўли гул ҳунарманд Сайёра Қосимбетова 3-ўринни қўлга киритди.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА