Вазирлар Маҳкамаси “Давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.
Ушбу Низом давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда (хусусийлаштириш, ишончли бошқарувга бериш, хўжалик жамиятлари устав фондига киритиш, давлат активини тасарруф этиш ва бутлигини сақлаш билан боғлиқ бошқа ҳолатларда ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини сотишда) уларни баҳолаш ҳамда баҳолаш ҳисоботининг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш учун баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартибини белгилаб беради.
Мазкур Низом қоидалари давлат активини баҳолаш, шунингдек баҳолаш ҳисоботининг ишончлилигини экспертизадан ўтказишда бюджет буюртмачиси томонидан баҳоловчи ташкилотларни (хорижий баҳоловчи ташкилотлар ва уларнинг Ўзбекистонда фаолият юритаётган шўъба корхоналари бундан мустасно) жалб қилиш ва улар кўрсатган хизматларнинг қиймати белгиланган тартибда аниқланишини таъминлаш мақсадлари учун татбиқ этилади.
ЎзА