Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 августдан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади.

Янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб  амал қила бошлайди.

Ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотларга янги намунадаги акциз маркаларини ёпиштириш билан бир вақтда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда (импорт қилишда) эски намунадаги акциз маркаларидан фойдаланишга ҳамда улар билан маркаланган маҳсулот қолдиқларини беш ой мобайнида сотишга рухсат берилади.

Янги намунадаги акциз маркаларини харид қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Давлат белгиси” ДУКга ишлаб чиқарувчилар мустақил мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

2024 йил 1 ноябрдан бошлаб эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини аниқлаш, уларнинг олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоғида сотилишининг олдини олиш, шунингдек, ушбу маҳсулотларни белгиланган тартибда олиб қўйиш чоралари кўрилади.

 

ЎзА