Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Жужанна Хагита билан учрашди.
Учрашувда ЕТТБ билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан, чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги ишлар ва ушбу йўналишда инвестицион салоҳиятни ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, чиқиндиларни бошқариш бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича техник иқтисодий асосни ишлаб чиқишга ҳам эьтибор қаратилди. “Яшил энергия” соҳасига инновацион лойиҳаларни кенг жорий этиш, иқлим ўзгаришининг олдини олиш бўйича стратегик муҳим дастурларни ишлаб чиқиш борасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги ҳам қайд этилди.
Учрашув якунида ўзаро самарали ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, соҳа бўйича истиқболли лойиҳаларни амалиётга татбиқ этишга келишилди.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА