Фоторепортаж

Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизда волейбол бўйича 16 ёшлилар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуида волейболчи йигитларимиз япониялик тенгдошларига қарши майдонга тушди. Кескин ва муросасиз ўйинда омад японларга кулиб боқди: Ўзбекистон-Япония 2:3.

Эртага спортчиларимиз Эрон терма жамоасига қарши учрашув ўтказишади.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА