Маълумки, шу йилнинг 16- 20 октябрь кунлари Самарқандда Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25- сессияси бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан UNWTO нинг расмий сайтида кенг  жамоатчиликни Самарқанд  шаҳри билан таништиришга қаратилган видеоролик  жойлаштирилди  ва  “Самарқанд – абадий шаҳар” фильми  суратга олинди.

Шунингдек, Бош ассамблеянинг  25-юбилей сессияси  веб-саҳифаси ишга туширилди ва  тадбир қатнашчиларини рўйҳатга олиш ишлари бошланди.

Иштирокчилар  Бош ассамблеянинг расмий саҳифаси орқали   нафақат Самарқандда бўлиб ўтадиган  тадбир дастури билан   танишиши, балки    Ўзбекистонга ташриф буюриш тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлиши  ҳам мумкин, деб хабар беради  Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати.

Н. Усмонова тайёрлади, ЎзА.