Юнонистоннинг Эвбея оролида ёнғин ўчоғини бартараф қилишда иштирок этган “Canadair CL-215” самолёти ҳалокатга учради.

“Эвбея оролида ҳаракатланган самолёт экипажи – мамлакат ҳарбий ҳаво кучлари зобитлари вафоти муносабати билан миллий мудофаа вазири Никос Дендиас томонидан мамлакат қуролли кучларида уч кунлик мотам эълон қилинди”, – дейилади вазирлик тарқатган хабарда.

Грециянинг “ERT” телеканали учоқ қулаб тушаётганини намойиш қилган. Дастлаб дарахтга урилган самолётнинг қаноти узилиб тушган.

 

ЎзА