Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши қарорида эълон қилинишича, Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи икки баробарга оширилади.
Қарор иловасига кўра, «Тошкент сув таъминоти» МЧЖ таклиф этаётган 1 метр куб ичимлик суви 1700 сўмга кўтарилади (аввалги нархи 950 сўмни ташкил этади).
«Чимён-Чорбоғ сув таъминоти» МЧЖ таклиф этаётган сув нархи эса 1050 сўмга оширилиши белгиланган (аввалги нархи 550 сўм). «Мусаффо оби ҳаёт» нархлари эса деярли ўзгармаган (565 сўмга 600 сўм).
Янги тарифлар 2023 йил 20 августдан бошлаб қўлланилади.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, аввал Сурхондарё ва Қашқадарёда ҳам ичимлик суви нархлари икки баробарга оширилган.
Ш.Маматуропова,
ЎзА