“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани бўлими томонидан “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти билан ҳамкорликда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Маҳаллам жамоли” мавзусида расмлар танлови ўтказилди.

Мазкур танлов “Маҳаллаларда ободликни таъминлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг тиббий ва экологик маданиятини ошириш” мавзусидаги “Обод маҳаллам” грант лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Ундан кўзланган мақсад, аҳоли, айниқса, ёшларни табиатга ижобий муносабатда бўлишга даъват қилиш, уларнинг экологияга оид билимларини оширишдан иборат.

Танловда тумандаги 9 умумтаълим мактабидан 24 нафар ўқувчи иштирок этди. Ғолиблар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Амударё тумани бўлими томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА