Россиянинг Екатеринбург шаҳрида “RCC Boxing”томонидан профессионал бокс бўйича турнир ўтказилди. Профессионал бокс оқшомида икки нафар чарм қўлқоп устамиз рингга кўтарилди.
Кечанинг ўрта вазн тоифасида Бобо-Усмон Батуров россиялик Вадим Лубсановни мағлубиятга учратди. Ушбу жанг тўлиқ 8 раунд давом этди.
Ярим оғир вазнда рингга кўтарилган Мардон Камолов ўзининг илк жангида беларуслик Алексей Алфёровга кичик ҳисобда енгилди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА