Аралаш жанг санъатлари устаси, ҳамюртимиз Маҳмуд Муродов Лондондаги UFC турнирида жанг қилди.

Маҳмуд Муродов америкалик Браян Барберенага қарши жанг қилди. 3 раунд давом этган баҳсда Маҳмуд ҳакамларнинг қарори билан ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов шу кунгача UFC’да 6 та жанг ўтказган. Бугун жангдан сўнг у ғалабалар сонини 4 тага етказиб олди. Афсуски, у иккита жангда имкониятни бой бериб қўйганди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА