Италиянинг Порденоне шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича “6 SERE INTERNAZIONALE CITTÀ DI PORDENONE” халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Турнирда велоспорт бўйича терма жамоамиз аъзолари муносиб иштирок этмоқда. Очколар учун кечган пойгада 2 нафар велопойгачимиз шоҳсупага кўтарилди. Мусобақада Нафосат Қўзиева олтин, Маргарита Мисюрина бронза медалини қўлга киритди.

Шунингдек, турнирнинг гуруҳ пойгаси учун кечган пойгада Маргарита Мисюрина кумуш медалга сазовор бўлди.

Халқаро турнир эртага, 22 июль куни якунланади.

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА мухбири