Хабар берганимиздек, Иорданиянинг Амман шаҳрида спорт курашлари бўйича давом этаётган Осиё чемпионати муросасиз беллашувларга бой кечмоқда.

Кеча чемпионатнинг U20 ёш тоифасида эркин курашчилар ўртасидаги беллашувлар ўз якунига етди.

Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 2 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлди. Иқтидорли спортчиларимиздан Шерзод Поёнов ва Айназар Базарбаев кумуш, Зафарбек Отахонов, Асадбек Каримов ва Ҳикматилло Қурбонов бронза медалларига мушарраф бўлди.

Эркин курашчиларимизнинг эришган натижалари туфайли спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида ҳамюртларимиз 4 та олтин, 6 та кумуш ва 10 та бронза медалига сазовор бўлди.

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА