Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси, айни пайтда “Рома” таркибида ҳаракатланаётган Элдор Шомуродов кейинги фаолиятини бошқа клубда давом эттириш эҳтимоли бор.

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциациясига тегишли ахборот манбалари хабар берди.

Хабарда келтирилишича, унинг «Рома»дан кетиши деярли аниқ бўлиб улгурган.

Шу кунларда Шомуродовга Италиянинг яна бир футбол клуби «Кальяри» қизиқиш билдирмоқда. Клуб Италия “А” сериясида иштирок этади. Айни пайтда «Кальяри» ва “Рома” клубларининг мутасаддилари Шомуродов масаласида музокаралар олиб бормоқда.

Айтиш лозим, 2021 йил «Женоа»дан «Рома»га ўтган Элдор 2022 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида «Специя» жамоасида ўтказди.

 

Т.Рўзиев,

ЎзА