Тунисда кўп кунлик ғайритабиий иссиқ туфайли электр энергияси истеъмоли рекорди ўрнатилди, деб хабар бермоқда “TAP” энергетика тизими масъулларига таяниб.

“Пайшанба куни кондиционердан ортиқча фойдаланилиши туфайли электр энергияси истеъмоли бўйича учинчи юқори чўққи маҳаллий вақт билан 12:48 да қайд этилди ва 4825 мегаваттни ташкил этди”, деди Тунис электр ва газ компанияси вакили Мунир Ал-Ғабирий.  

Мамлакатда электр энергияси истеъмоли бўйича аввалги рекорд ҳам шу ой, 10 июлда кузатилиб, 4693 мегаваттга тенг бўлди. Мутахассис таъкидлашича, электр энергияси истеъмоли мисли кўрилмаган даражада ошгани сабабли компания тармоқдаги юкламани камайтириш ва электр узилишининг олдини олиш мақсадида айрим ҳудудларда вақти-вақти билан электр энергиясини чеклашга мажбур бўлмоқда.

Синоптиклар маълумотига кўра, минтақада қарийб бир ҳафта аввал ўрнатилган ғайритабиий аномал иссиқнинг энг юқори нуқтасига Aфрикада кузатилаётган “Чарон” аксил циклони сабаб қилиб кўрсатиляпти. Шу кеча кундуз Тунисда кун давомида ҳаво ҳарорати 46 даражага етиб, мамлакатнинг баъзи чўл ҳудудларида 50 даражадан ошмоқда. Кечаси термометр устуни 25 даражага тушади.