Ер қандай пайдо бўлган? Сайёрада ҳаёт қачон шаклланган? Динозаврлар даври ҳақиқатми? Энг қадимий динозаврнинг суяклари қаерда топилгани, афсонавий ҳайвонларнинг номи қандай таржима қилиниши кўпчиликка қизиқ бўлса керак. “Макон ва замон” дастурининг бу галги сонида Ер сайёрасида ҳаёт қачон ва қандай пайдо бўлганлиги, шунингдек, динозаврлар даври эволюцияси ҳақида айрим маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиш вақти — эволюциянинг энг ҳаяжонли лаҳзаларидан бири. Эволюция назарияси кўра Ер сайёрасида ҳайвонот олами бундан 500 миллион йил олдин, яъни курраи заминнинг юза қисми қуриб, океанлар таркиб топгандан кейингина пайдо бўлган. Аксар олимлар ҳаёт океанда дунёга келган деб тахмин қилишади. Шундан кейин қуруқликда ажабтовур, балиққа ўхшаш махлуқлар судралиб юра бошлаган.

Дастлаб уларнинг ҳаракати жуда ғайриоддий эди, сабаби уларнинг оёғи йўқ бўлиб, узоқ давр сузгичларидан оёқ ўрнида фойдаланишган. Ривожланиш эволюциясидан кейингина бу махлуқотларнинг сузгичлари оёққа айланган. Аввалига улар ўз тухумларини сувга қўярдилар ва бу тухумлардан янги насллар очиб чиқарди. Аждоди балиққа ўхшаган бу жониворлар аста-секин юришни ўрганиб, ҳам сувда, ҳам қуруқликда яшовчи ҳайвонларга айланади.

Ерда 100 миллиондан ортиқроқ йил яшаган судралиб юрувчиларнинг айримлари танасида пат пайдо бўлган, олд қўллари қанотга айланган. Бир неча муддат ўтгач, улар парвоз қилишни ҳам ўрганишган.

Кўрсатувнинг 1-қисмини ЎзАнинг “YouTube” каналида томоша қилишингиз мумкин.

Интернет материаллари асосида Ў.Алимов тайёрлади.

Видеомуҳандис Д.Ёқубов, ЎзА