Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти парранда гриппи (H5N1)нинг мушукдан инсонга юқиши хавфи жуда оз, деб ҳисоблайди. Бош директор Тедрос Адханом Гебрейесус Польшада касалликнинг ҳайвондан инсонга юқиши ҳолатига баҳо бераркан, шундай деди.

Аввалроқ Польша ҳукумати ташкилотни H5N1 вируси мушукдан инсонга ўтиши бўйича, қарийб 30 ҳолат кузатилганидан хабардор қилган эди.

Хасталаниш манбаи ҳозирча номаълум.

“ЖССТ мушук эгаси ёки ветеринар ушбу ҳайвон орқали H5N1 вирусини юқтириши эҳтимоли жуда паст даражада, деб ҳисоблайди”, – деди ташкилот раҳбари брифинг чоғида. Унинг таъкидлашича, мушукнинг айни зараркунанда билан касалланиши ҳақидаги хабар аввал ҳам тарқалган, бироқ Польшада илк бор кенг ҳудудда анча кўп юқиш ҳолати қайд этилди.

Ташкилот раҳбари қуйидаги хулосани берган:

– Гарчи, касалликнинг одамдан одамга осон юқиши ҳали исботланмаган бўлса-да, вазият алоҳида хавотир уйғотади, чунки H5N1 вируси инсон учун жуда хавфлидир.