Аргентина ҳукумати Россиянинг суюлтирилган газ ортилган кемасини ўз ҳудудига қўймади, деб хабар берди мамлакат иқтисодиёт ва меҳнат вазири, президентликка номзод Серхио Масса “C5N” телеканалига интервью бераркан.

– Биз айрим компанияларига нисбатан қўлланаётган халқаро санкцияга амал қилган ҳолда, Россиянинг суюлтирилган газ ортилган кемаси ҳудудимизга киришини тақиқлашга қарор қилдик, – деди Масса. – Бу халқаро қоидалар ҳурмат қилиниши билан боғлиқ.