Саудия Арабистони ва Туркия расмийлари мудофаа, хавфсизлик соҳасида, шунингдек, ҳарбий-саноат мажмуаси орқали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида. Бу фикр Президент Режеп Таййип Эрдоғаннинг Подшоҳликка ташрифи якуни бўйича қўшма баёнотда акс этди.
Эрдоғаннинг Саудия Валиаҳди, Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашувида, шунингдек, Ар-Риёд ва Анқара жиноятчилик, терроризм ва экстремизмга, террор фаолиятини молиялаштиришга қарши курашда шерикликни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.
Икки давлат “трансчегаравий коррупция жиноятига қарши туриш”, коррупция ҳолатини тергов қилиш ва ноқонуний йўл билан олинган даромадни ундириш билан шуғулланувчи идоралар ўртасида ҳамкорликни яхшилаш истагини ҳам билдиришди.
“Saudiya Press” агентлиги хабарига кўра, Подшоҳлик Мудофаа вазирлиги Туркиянинг “Байрактар” учувчисиз учоғи ишлаб чиқарувчи “Baykar” компанияси билан шартнома имзолаган.