Мамлакатимизнинг икки номдор футбол клуби – “Пахтакор” ва “Насаф” жамоалари Суперлига баҳсларининг иккинчи даврасига тайёргарлик кўрмоқда. Шу муносабат билан ҳар икки жамоа ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Алмати шаҳрида «Пахтакор» клуби Қозоғистоннинг «Қайрат» жамоасига қарши майдонга чиқди. Кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган учрашувнинг 90+2 дақиқасида «Пахтакор» легионери Пшемислав Банашак гол уриб, ўйинда ҳисобни очди ва бу гол ҳамюртларимизга Марказий Осиё дербисида ғалаба келтирди.

Қарши шаҳрида «Насаф» Тожикистоннинг «Истиқлол» клубини қабул қилди. Унда «аждарлар» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳар икки голга “Насаф” жамоасига яқинда қўшилган легионер Жигаури муаллифлик қилди.

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА