Шу кунларда қардош Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ғарбидаги қатор ҳудудларда, Суғд вилоятида ва яна бир неча туманда муз кўчкиси хавфи сақланиб қолмоқда.
Ҳукумат ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитаси аҳолини эҳтиёткорлик чораларини кўриб қўйишга чақирди.
“Тошқин хавфини камайтириш учун оқиб кетадиган йўналишлар ва ариқларни чиқиндидан тозалаш керак, имкон қадар ўтин териш, балиқ овига чиқиш, мол боқиш ва овчилик қилишдан тийилиб туриш лозим”, дейилади чақириқда.
Бундан ташқари, транспорт хайдовчилари, альпинизм ишқибозлари, авто, мото ва велосаёҳатчилар тоғли жойда ҳаракатланганда техника хавфсизлигига амал қилиши, ўрнатилган ҳаракат оралиғини сақлаши шартлиги таъкидланган.