Жорий йил 28 июль-8 август кунлари Хитой Халқ Республикасининг Чэнду шаҳрида навбатдаги, XXXI Жаҳон ёзги универсиадаси бўлиб ўтади.

“Жэньминь жибао” нашри хабарида айтилишича, мазкур нуфузли спорт анжумани бош медиа-маркази дунё оммавий ахборот воситаларини зарур инфатузилма ва хизматлар билан таъминлайди.

Журналистларга офис, озиқ-овқат, транспорт, тиббий хизмат, дам олиш ва кўнгил очар дастурлар тақдим этилади. Универсиаданинг расмий очилишидан кейин медиа-марказда номоддий маданий меросга бағишланган турли тадбирлар ташкил қилинади.

Меҳмонлар Хитой халқининг қадимий маданий мероси билан танишиш имконига эга бўлади. Ер юзининг турли минтақаларидан келган журналистлар Ба-Шу (Сичуан) маданиятининг ноёб ва мафтункор жиҳатларига гувоҳ бўладилар.

Бош медиа-марказ 25 июлдан бошлаб кун бўйи ишлаш тартибига ўтади.