Италиянинг Рим шаҳрида сешанба куни ҳарорат рекорди қайд этилди. Мамлакат метеостанцияси шаҳарнинг шарқий қисмида Цельсий бўйича +41,7 даражани кўрсатган.
Аввалги рекорд ўтган йил июнь ойида ўрнатилган, ўшанда мамлакат ҳарбий ҳаво кучлари об-ҳаво станцияси пойтахт шимолида ҳарорат +40,7 даражага етгани ҳақида хабар тарқатган эди. Бошқа бир маълумотга кўра, рекорд 1984 йил қайд этилган – +40-40,5 даража.
Бу галги кўрсаткич ҳам Италия пойтахтида ҳарорат стратегик белгидан ошганини намойиш қилди. Ҳарорат Колизейда куннинг иккинчи ярмида +40,3, марказий “Термини” вокзалида эса +41,1 даражага кўтарилган. Шаҳар дорихоналаридаги термометрлар эса ваҳимали +45 рақамини кўрсатмоқда, деб ёзган “РИА Новости”.
Миллий метеомарказ мутахассислари фикрича, бошланган ҳафта Италия тарихидаги энг иссиқ давр бўлиши мумкин.