Aвстралияда, Журиен кўрфази яқинида сирли металл баллон қирғоққа чиқиб кетди, деб хабар бермоқда “Fox News”.
“Aвстралия расмийлари қирғоқда қайд этилган ғалати цилиндр фазовий жисм қолдиғи бўлиши эҳтимоли юқори, деб ҳисоблайди, маҳаллий ОAВ эса воқеа ҳақида тахмин билдиришда давом этади”, дейилган хабарда.
Ижтимоий тармоқда Aвстралия космик агентлиги вакиллари цилиндрнинг келиб чиқишини аниқлаш учун ҳамкорлар билан алоқа ўрнатаётгани маълум қилинди. Департамент мутасаддилари сўзига кўра, объект хориж ракетасининг бир қисми бўлиши мумкин. Улар маҳаллий аҳолига буюм билан алоқа қилмаслик, коинотдан тушиши мумкин бўлган бошқа чиқиндилар ҳақида ҳам хабар қилишни маслаҳат беришди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сирли вайрона ўтган ҳафта учирилган ҳиндларнинг LVM3 ракетасидан ажралиб, сўнг Aвстралия қирғоғига сузиб кетганини тахмин қилишди. Бошқа манбалар таъкидлашича, бундай ҳажмли қобиқ қисм танасида қисқа вақт ичида ўсиши мумкин эмас. Цилиндрга ўхшаган, тепаси юмалоқ, қобиқ ва сув ўти билан қопланган ғалати жисм шанба куни қирғоққа чиқди. Сешанба куни расмийлар ҳудудни муҳрлаб, буюмни пластмассага ўраб, қирғоқдан олиб ташлашди. Aвстралия матбуотига кўра, топилма ёпиқ омборга олиб кетилган. Ҳукумат ҳаракатининг махфийлиги маҳаллий аҳоли ва интернет фойдаланувчилари орасида объектнинг келиб чиқиши юзасидан кўплаб фаразлар урчишига сабаб бўлди.