Оқ уй Қирғизистонга нисбатан иқтисодий чора тайёрламоқда, деб ёзди “Washington Post” америкалик юқори лавозимли шахсга таяниб. Хабарда айтилишича, Қўшма Штатлар Қирғизистондан санкция рўйхатига тушган маҳсулотларни Россияга экспорт қилишни тўхтатишни талаб қилмоқда.
“РИА Новости” ёзишича, аввалроқ ЕИ вакиллари Марказий Осиё республикалари, жумладан, Қозоғистон ва Қирғизистонга шунингдек, Арманистонга Европа Иттифоқидан савдо карвони “шубҳали” тарзда кўпайгани, бундай юклар Россияга етказилаётганини таъкидлаган.
“Жо Байден маъмурияти ушбу мамлакатни Россия билан савдо қилишни тўхтатишга мажбур қилиш учун янги иқтисодий чоралар тайёрламоқда”, – дейилади нашр тарқатган хабарда.
Манбалар маълум қилишича, хулоса жорий ҳафта эълон қилиниши мумкин. Айни чоралар америкалик ва европалик дипломатларнинг Бишкекка “бир неча ой давомида амалга оширган самарасиз ташрифи” ортидан қўлланмоқда.