Корея Халқ Демократик Республикаси Япон денгизи томонга иккита қисқа масофали баллистик ракета йўналтирди. Бу ҳақда Жанубий Корея ҳарбийларига таяниб, “Yonhap” агентлиги хабар берди.
Корея Республикаси Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси маълум қилишича, ракеталар бугун, 19 июль куни маҳаллий вақт билан соат 03.30 ва 03.46 оралиғида Пхеньян яқинидаги Сунан шаҳридан учирилган. Ракеталар тахминан 550 километр масофани босиб ўтиб, денгизга қулаган.
Қўмита мазкур ҳаракат нафақат Корея ярим ороли, балки халқаро ҳамжамият тинчлигига путур етказувчи “иғвогарона иш” сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгаши резолюцияларининг очиқ-ойдин бузилишини англатади, дея мазкур акцияни қоралади.
Қуролли кучлар “Шимолий Кореянинг ҳар қандай провокациясига жавоб қайтариш учун “кучли жанговар шайликни сақлаб қолади”, дейилади Сеул баёнотида.
Ракета 18 июль куни Сеулда Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ядровий маслаҳат гуруҳи биринчи йиғилиши ўтказилгандан сўнг учирилган, деб ёзган нашр.