Бугунги саволлар алимент ундириш ҳақидаги келишув мавзусига бағишланган. Маълумот учун, алимент сўзининг маъноси алимент – лотинча «alimentum» сўзидан олинган бўлиб, озиқ-овқат, нафақа, таъминот, боқиш учун маблағлар маъносини англатади. Алимент – бу қонунда белгиланган ҳолларда алимент тўлаши шарт бўлган оила аъзоси (қариндош)нинг оиланинг бошқа бир аъзоси(аъзолари)ни моддий таъминлаш учун тўланадиган маблағдир.

Алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш талаби билан судга мурожаат қилиши мумкин.

Шу ўринда алимент бўйича саволлар ҳам бисёр. Никоҳ бекор қилинмасдан туриб алимент ундириш мумкинми? Алимент тўлаш асосан отанинг мажбуриятига кирадими? Алимент миқдорини камайтириш ёки алимент тўлашдан озод этиш мумкинми? Келинг яхшиси барчасини масъуллардан эшитсак:

Батафсил:  

М.Турдалиева, H.Абдувоитов ЎзА