Нукус шаҳридаги Президент мактабида 5 синф ўқувчиларига 2023/2024 ўқув йили учун кириш имтиҳонларининг дастлабки босқичи бошланди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда биринчилардан бўлиб очилган мазкур мактабга кириш имтиҳонлари Нукус олимпия ва паралимпия колледжининг иккита биносида ва Қорақалпоқ давлат университети спорт мажмуасида бўлиб ўтмоқда.

– Бу  йил  3 минг  63 нафар   ўқувчидан   ҳужжат   келиб тушган, – деди Нукус шаҳридаги Президент мактаби директори Махмуд Насиров. – Мактабимизда кириш имтиҳонларига катта тайёргарлик   кўрилди. Ўқувчилар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилди. Бинолар совутгичлар, ахборот технологиялари билан таъминланган. Имтиҳон жараёнлари Ички ишлар, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, тиббиёт ходимлари томонидан назорат қилиб борилмоқда.

Кириш имтиҳонларининг иккинчи  босқичи 31 июль куни бўлиб ўтади.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА