Жорий йилнинг 9-июль куни муддатидан олдин бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Робахон Маҳмудова сайловчилар ишончига эришган иккинчи номзод бўлди.

Албатта, номзоднинг сайловда муносиб ўрин эгаллашида, унинг сайловолди дастуридаги мақсад ва вазифаларини сайловчилар орасида кенг тарғиб қилишда партия ходимларининг меҳнати алоҳида. Шу сабабли, ушбу сиёсий жараёнда фаоллик кўрсатган бир қатор партия ходимлари Ўзбекистон “Адолат” СДП Марказий Кенгашининг ва Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Эсдалик совғаларни партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлибой Қайипбергенов топширди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири