АҚШ Экология-прогнозлаштириш миллий маркази 3 июлни сайёрамиз ҳарорати кузатуви тарихидаги энг иссиқ кун сифатида қайд этди.

Жаҳон  метеорологлари маълумотига кўра, Ерда ўртача ҳарорат бу қадар кўтарилиши кузатув бошланган 1979 йилдан буён юз бермаганди. Ушбу рекорд сабабларидан бири Эль-Ниньо номи билан машҳур бўлган иқлим феномени экани айтилмоқда. Эль-Ниньо – Тинч океан экваториал қисмида  сувнинг юза қатлами ҳарорати тебраниши билан боғлиқ ҳодиса.

Тўғри, сайёрамиз бўйича умумий маълумот асосида ўртача ҳарорат паст туюлиши мумкин. Аслида, олимлар ҳисобича,3 июль куни ҳаво рекорд даражада исиган.

Яна бир мисол: ўтаётган ҳафта Ўзбекистонда ҳам жуда иссиқ ҳарорат кузатилди. Бунга Эрондан кириб келган тропик ҳаво тўлқини сабаб экан.

Умуман, июнь ғайриоддий ҳодисаларга бой келди. Ёз кириши билан ҳарорат жаҳон рекордини янгилади. Жазирама қуёш тафти Канададан ХитойгачаЕрнинг шимолий ярмида юзлаб одамлар ҳаётига зомин бўлмоқда. Мутахассислар бу офатларга, шубҳасиз, инсон омили сабаб эканини таъкидламоқда.

Илиқ қиш ва қуруқ баҳордан кейин ёз ҳам оғир келди. Илмий хулосага кўра, ҳозирЭль-Ниньо тўлиқ намоён бўлиши арафасидамиз, яъни келгуси бир-икки йил ичида замин ҳарорати бутунлай ўзгаради.

Одатда, иссиқлик, ёнғин ва қурғоқчилик шимол томонга ёзнинг иккинчи ярмида, август ойига яқинроқ келади. Бинобарин, бу йилглобал исиш февраль-март ойларида энг кўп кузатилди.

ИюньЕвропа, Америка ва Осиёда ғайриоддий исиди. Дастлабки ҳисоб-китоб мутахассисларнинг 2023 йил ҳарорат рекорди янгиланиши,ёз тарихан энг иссиқ кузатилиши тўғрисидаги фикрларини тасдиқламоқда.

Афсуски, харорат кўтарилиши баробарида табиий офат ҳам тез-тез юз бермоқда.Бунга қарши курашиш, янги турмуш шароитига мослашиш катта маблағ сарфлаш заруратини туғдирмоқда. Хуллас, иссиқлик одамларни қийин аҳволга соляпти, энергия ва миграция инқирозини кучайтиряпти.

Сўнгги йилларда табиат ҳам тез ўзгармоқда. Европанинг 13 давлатида иссиқ туфайли вирусташувчи чивин кўпайган. ЕИнинг Юқумли касалликлар олдини олиш маркази ўтказган тадқиқот ўн йил аввал бундай мамлакат саккизта бўлганини исботлади.

“Европада исиш тенденцияси: иссиқ тўлқин ва тошқин тез-тез, кучли юз бериб, ёз узоқ ва иссиқ кечади,бу инвазив чивин учун қулай шароит яратади”, – дея огоҳлантирди олимлар.

Тўғри, иқлим исишини секинлаштириш учун дунёнинг деярли барча давлатлари атмосферага кўтарилаётган иссиқхона гази чиқиндисини камайтиришга келишиб олган. 2015йил имзоланган Париж келишувининг мақсади ҳам сайёрамиз харорати 2 даража ошмаслигт, имкон бўлса, 1,5 даражагача исимаслиги учун ҳаракат қилишдир.Афсуски, сайёрадаги ўртача йиллик ҳарорат, аллақачон, 1,2 даражадан юқорилаб кетиб, июнь ойида бир ярим даражага чиқди. Бу аввал ҳам содир бўлган ва тебраниш иқлимдан кўра кўпроқ об-ҳаво билан боғлиқ бўлган. Бироқ, метеорологлар прогнозни анчайин кескинлаштирмоқда.

Гап шундаки, авваллари бир ярим даража Европа учун анъанавий тарзда бутунлай хавфсиз эди.Европа Иттифоқи Коперник марказида иқлим ўзгаришини кузатувчи олимлар “2023йил июнь ойида иссиқ бошланиши бу қоидадан истисно тарзда кечди”, дея хавотирбилдирмоқда.

“2023йил июнь ойи биринчи кунларида ер юзаси яқинидаги глобал ўртача ҳарорат кузатув рекордини сезиларли фарқ билан янгилади,бу мисли кўрилмаган иссиқ май ойидан кейин юз берди”, деб ёзди улар.

Май рекорд борасида иккинчи энг иссиқ ой бўлди: энг юқори нуқтадан, атиги, 0,1°C паст. Бу Европада баҳор совуқ ва ёмғирли бўлганига қарамай, ҳатто, энг иссиқ ўнталикка кирмаган, Австралия ва Осиёда, Ҳиндистондан Сибиргача, одатдагидан анча салқин эди. Америка, Африка ва Жануби-Шарқий Осиёда эса кутилмаган жазирама тўлқини кузатилди.

Муаммо фақат қуруқликда эмас: иккала қутбдаги муз қоплами эримоқда, июнь ойида дунё океани юзаси йилнинг шу даври учун одатдагидан 0,2 даража исиди. Бу апрель-май рекордидан кейинги кўрсаткич.

Вазият борган сари ёмонлашаверади, чунки кузгача Тинч океанида Эль-Ниньо пайдо бўлади,дейди экспертлар. Ҳодиса океанни уч йил давомида совутган, бироқ иссиқликни тўхтата олмаган Ла-Нинья ўрнини эгаллайди.

2023 йил июнь шимолий ярим шарнинг барча қитъалари аҳолиси учун эсда қоларли келди.

Канада ҳар йили глобал исиш билан боғлиқ табиий офатга дуч келмоқда. Ўтган йил Британия Колумбияси провинциясини сув, довул босган, бир йил аввал эса рекорд даражадаги иссиқлик тўлқини юзлаб кишилар ҳаётига зомин бўлган эди.Бу йил ҳам аҳвол яхши эмас. Ёз ҳали бошланмади, Канада эса, аллақачон, тарихдаги энг ёмон ёнғин мавсумини бошдан кечирмоқда.Ўрмон ёнғини тутуни Америка ҳудудига оқиб келмоқда.АҚШ шимолида аҳолига уйда қолиш, тутунли ҳаводан нафас олмаслик тавсия этилмоқда.

Жанубда эса, Аризонадан Техас ва Флоридагача, ўн миллионлаб одамлар иссиқлик гумбази, деб аталадиган ҳаводан сиқиляпти. Бир неча ҳафта олдин минтақани қамраб олган об-ҳаво 4 июлгача давом этган.Расмий маълумотга кўра, жазирама туфайли 13 киши ҳалок бўлган.

Мексикада вазият бундан ҳам ёмон – қурбонлар юздан ошган. Мамлакат апрель ойидан бери учинчи иссиқ тўлқинни кўрди. Расмийлар тўртинчи тўлқин ҳам “ана-ана”келишидан огоҳлантирмоқда.

Испания жанубида қурғоқчилик туфайли Севилья ва Кордовадаги ҳарорат июнь ойи охирига келиб +44°Cга кўтарилди. Метеорологлар таъкидлашича, 2011 йилгача бўлган 35 йил ичида Испанияда июнь ойида атиги беш марта экстремал иссиқлик тўлқини кузатилган. Кейинги 12 йил ичида эса олти йил давомида июнь ойи мунтазам иссиқ келди.

Буюк Британия иқлимшунослари ўлчовига кўра, мамлакатда июнь тарихдаги энг иссиқ ой бўлди.

Германияда асосий транспорт артерияси – Рейн дарёси муддатидан олдин қурий бошлади.

Осиёда Покистондан тортиб Малайзиягача миллиардлаб одам жазирамада қийналмоқда.
Хитой пойтахти 10 кун давомида икки марта ўта иссиқ тўлқин билан қопланган, 40 даражали ҳарорат кетма-кет уч кун давом этган.

Маълумки, Ҳиндистон аҳолиси ҳар йили иссиқдан азият чекади, бу йилги ёз мавсуми минтақа учун янада мураккаб келди. Шимол ва шарқда июнь ойида термометр кўрсаткичи +46°С га яқинлашди. Расмийлар жазирама сабаб бўлган ўнлаб ўлим ҳолатларини ўрганмоқда.

Бу йил Ҳаж иссиқ июнга тўғри келди. Кундузи +48°C бўлган Саудия Арабистонига юз минглаб мусулмонлар келган.Маълумотларга кўра, жазирамадан ҳожиларнинг 2000 дан зиёди жабрланган, 230 нафари ҳалок бўлган.
Жаҳон метеорология ташкилоти ҳисоб-китобига кўра, ўтган йилнинг ўзида иқлим катаклизмаси Европага 2 миллиард доллар зарар келтирди, 16 минг киши жазирамадан қийналиб,ҳаётдан кўз юмди.

Канада 2030 йилга бориб глобал исиш туфайли кучайиб бораётган унсурлардан кўриладиган зарар йилига 11 миллиард доллардан ошишини башорат қилмоқда.

Глобал исишга қарши курашиш учун дунё янги энергияга ўтяпти ва аста-секин қазиб олинадиган ёнилғидан воз кечишниўйлаяпти. Бунинг учун қуёш ва шамол станциялари қуриш, электр транспортига ўтиш, электр тармоғини янгилаш учун триллионлаб доллар сармоя жалб қилиниши керак.Бундай улканхаражат глобал энергетика ва озиқ-овқат инқирози шароитида номақбул экани ҳам айтилмоқда.

Агар кузда Эль-Ниньосодир бўлиб, ҳолат бир неча йил давом этса, иқлим инқирози янада кучаяди, дейишяпти олимлар.Уларнинг ҳисоб-китобича, 1982-83 ва 1997-98 йиллардаги Эль-Ниньо беш йил давомида дунё фаровонлигига путур етказган. Иккинчисидан жаҳон иқтисодиёти5,7 триллион долларзараркўрган. Иқлим исиши билан боғлиқ талофат 23 мингга яқин кишининг ҳаётига зомин бўлган.

Интернет маълумотлари асосида

С.Раҳимов тайёрлади. ЎзА