«Токио-2020» Олимпиадаси ғолиби, икки карра жаҳон чемпиони бўлган истеъдодли боксчимиз Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги навбатдаги жангини АҚШда ўтказади.
Бу ҳақда бокс бўйича миллий терма жамоа бош мураббийи Тўлқин Қиличев журналистларга берган интервьюсида айтиб ўтди.
Тажрибали мураббийнинг билдиришича, Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги навбатдаги жангини 26 август куни Америка Қўшма Штатларининг Лас-Вегас шаҳрида ўтказади. Ҳамюртимизга ким рақиблик қилиши ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов ўтган йилнинг ноябрь ойида профессионал боксдаги сўнгги жангини ўтказганди. Ўшанда у америкалик Кёртис Харперни мағлубиятга учратганди.
Т.Рўзиев, ЎзА