Франция парламенти Россиянинг Украинадаги уруши ва тез ўсиб бораётган глобал таҳдидлар сабаб шу ўн йилликнинг охиригача ҳарбий харажатларни кўп миллиард долларга оширишни маъқуллади.

2024-2030 йилларга мўлжалланган янги бюджет 2019-2025 йилларга мўлжалланган 295 миллиард евролик ҳарбий харажатлар режасидан учдан бир баравар кўпроқ. Ҳужжат Сенат томонидан 313 овоз билан, 17 нафар қарши овоз билан маъқулланган. Бу пуллар Франция ядро арсеналини модернизация қилиш, разведка хизматларига харажатларни кўпайтириш ва масофадан бошқариладиган қуролларни ишлаб чиқиш учун сарфланади.

Янги ҳарбий режа ҳарбий захирадагилар сонини икки баравар ошириш ва кибермудофаани кучайтириш, шунингдек, Украинага ёрдам бериш ва Франция қуролли кучларини муносиб қўллаб-қувватлаш мақсадида қурол ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишни назарда тутади.

ЎзА