Ёз чилласида соя-салқин, танга ором берадиган жойларни излаймиз. Ҳамма ҳам тоғ ёнбағирларига бориб, ҳордиқ чиқаришга имкон топиши мушкул. Аммо пойтахтимизнинг қоқ марказида шундай оромбахш жой борлигини биласизми?
Бу “Миллий боғ” ҳудудидаги “Қумли” дам олиш масканидир.
Мазкур маскан фаолият бошлаганига кўп бўлгани йўқ. Бу ерда чўмилиш, офтобда тобланиш, қайиқда сайр қилиш мумкин. Болаларнинг яйраб дам олиши учун ҳам барча шароит яратилган.
Азимхон БОЙХЎЖАЕВ(сурат),ЎзА