“Ҳиндистон дунёдаги энг ёш давлат: бошқа давлатлар “қариётган” бир пайтда ҳинд ёшлари мамлакат мулки бўлиб қолади”, дея таъкидлади ушбу мамлакат Бош вазири Нарендра Моди “L’Echo” газетасига берган интервьюсида.

– Ҳиндистон цивилизацияси бой, минг йиллик тарихга эга, – деди Моди. – Мамлакатнинг ҳақиқий бойлиги – ёшлар. Дунёнинг кўплаб давлатлари “қариб”, аҳолиси қисқараётган бир пайтда Ҳиндистоннинг ёш, мамлакали ишчи кучи келгуси ўнлаб йиллар учун муҳим ресурс бўлиб қолади.

Апрель ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Аҳолишунослик жамғармаси 2023 йил ўрталарида нуфуси 1 миллиард 428 миллиондан ошадиган Ҳиндистон Хитойни бу борада ортда қолдиришини башорат қилган эди.

Ўшанда мамлакат аҳлининг 50 фоиздан кўпини 25 ёшгача, 65 фоиздан зиёдини 35 ёшгача бўлган фуқаролар ташкил қилади. 2020 йил Ҳиндистон фуқаролари ўртача 29 ёш эди.