Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида FIFA Forward 3.0 дастури доирасида Марказий ва Жанубий Осиё футбол ассоциациялари вакиллари иштирокида икки кунлик семинар бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси бош котиби Аваз Мақсумов етакчилигидаги бир гуруҳ мамлакатимиз футбол мутахассислари иштирок этди.
Семинарда бир қанча муҳим мавзулар, жумладан, аёллар футболи ва жаҳон футболини ривожлантириш лойиҳалари, FIFAнинг мактабларда футбол ва Digital Skills дастурлари юзасидан мунозаралар олиб борилди.
Семинар давомида мамлакатимиз футбол мутахассислари ушбу дастурлар доирасида юртимиз ҳудудларида болалар ўртасида ўтказилаётган футбол тадбирлари ҳақида сўзлаб берди.
Т.Рўзиев,
ЎзА