Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Мўғулистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дорж Баяркҳу билан учрашди.

Учрашувда қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Мўғулистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Батсумбер Мунхжин ташрифи чоғида ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссия тузиш тўғрисидаги Битим имзоланганини, жорий йилнинг сентябрь ойида Мўғулистон озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва енгил саноат вазири билан учрашув режалаштирганини қайд этди.

Таъкидланишича, Мўғулистонда чорва молларини биргаликда кўпайтириш ва кейинчалик гўштни қайта ишлаш учун Ўзбекистонга экспорт қилиш имкониятлари кенг кўламли саноат кооперациясига замин яратади.

Шунингдек, Мўғулистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ўзбекистонда етиштирилган меваларга Мўғулистонда талаб юқори эканлигини айтиб ўтди. Учрашувда томонлар аграр соҳадаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ва ҳамкорликда ишлаб чиқиладиган лойиҳаларни амалга ошириш механизмлари юзасидан фикр алмашди.

 

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА