Ижтимоий тармоқларда “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлар ҳаракати вақтида ўриндиқларда йўловчилар йўқлиги ҳақида хабарлар тарқалди ва кўплаб эътирозларга сабаб бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:
«Бугунги кунда “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезди йўловчилар учун қулай бўлгани сабабли улар чипталарни бир ой олдин расмийлаштирмоқда. Темирйўл транспортидан фойдаланишда йўловчилар жўнаш муддатидан 1 ой ва ундан ҳам олдинроқ чипталарни харид қилишмоқда. Шу боис байрамлар арафасида чипталар етишмаслиги кўпчиликда нотўғри тушунча уйғотмоқда.
Шунингдек, айрим ҳолларда йўловчиларда поездларга кечикиш ҳолатлари кузатилмоқда. Чиптада йўловчи поезднинг жўнаш вақти ва йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш 30 дақиқа олдин тугаши ҳақида огоҳлантириш берилган. Йўловчилар поездларга кеч қолмасликлари ҳақида огоҳлантирилади».
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА