Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан мамлакатимизга ташриф буюрган кузатувчиларнинг бир гуруҳ вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказилди.
Хусусан, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Қирғизистон Республикаси Жокорку Кенеши Торагаси ўринбосари Нурланбек Азигалиев бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.
Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси Ш.Назаров эса сайловда халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Литва парламенти Иқтисодиёт масалалари қўмитаси раиси К.Стеркевичус билан учрашди.
Парламент қуйи палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси Дилором Файзиева Президент сайловида халқаро кузатувчи сифатида мамлакатимизга келган Эстония парламентининг Ташқи алоқалар қўмитаси раиси Марко Михкельсон, Латвия Сеймининг Халқаро алоқалар қўмитаси раиси Рихардс Колс, Латвия Ташқи ишлар қўмитаси маслаҳатчиси Артурс Ефимовс билан учрашди.
Спикер ўринбосари Алишер Қодиров эса Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Австрия Миллий кенгаши депутати, “Австрия – Марказий Осиё” парламентлараро дўстлик гуруҳи раҳбари Эва Эрнст-Дзедзич билан учрашди.
Мазкур учрашувларда мамлакатимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ҳақида тўхталиб ўтилди. Шу билан бирга, парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш борасида фикр алмашилди.
М.Комилова, ЎзА