Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларида кузатувчи бўлиб қатнашаётган ТАСС ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Михаил Гусман ЎзАга ташриф буюрди.
Гусман Агентлик Бош директори Абдусаид Кўчимов билан суҳбат давомида сайловлар умумдемократик тамойиллар асосида ўтганини алоҳида таъкидлади.
-Кеча мен Тошкент шаҳридаги бир неча сайлов участкасида овоз бериш жараёнини кузатдим, деди меҳмон. –Сайловнинг энг муҳим тамойилларидан – очиқлик, ошкоралик тўлиқ таъминланганига гувоҳ бўлдим.
Халқаро кузатувчи сайлов участкаларига келаётган одамлар оқимидан ҳайратга тушганини ҳам яширмади.
Михаил Гусман Тошкентдаги бунёдкорлик ишлари жадал бораётгани, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан бошланган ислоҳотларнинг муваффақиятли давом этаётганидансевинганини қайд этди.
Учрашувда ЎзА ва ТАСС агентликлари ўртасида ижодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.
ЎзА