Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси А.Оринбаев Нукус шаҳри “Алланияз Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 8-умумтаълим мактабида жойлашган 7-сайлов участкасида мамлакатимиз келажаги учун овоз берди.

1-Қорақалпоғистон округи ҳудудида 654 сайлов участкаси тузилган. Мазкур сайлов участкаларига маҳаллий ҳокимликнинг тавсиясига кўра, сиёсий жараёнларда тажрибага эга 6 минг 266 нафар комиссия аъзоси тасдиқланди. Ушбу комиссия аъзоларининг 50,9 фоизи хотин-қизлардан иборат. Комиссия аъзоларини қорақалпоқ, ўзбек, рус, туркман ва бошқа миллат вакиллари ташкил этади.

Президент сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияси раиси Раъно Бахиеванинг таъкидлашича, ҳудудда 2 минг 772 нафар аҳоли овоз бериш учун рўйхатга олинган. Улардан 20 нафари биринчи марта овоз беришда қатнашмоқда. Шунингдек, кекса ёшдаги ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг яшаш жойларида овоз бериши ташкил этилди. Сайлов куни турли сабаблар билан яшаш манзилида бўла олмайдиган 49 нафар фуқаро муддатидан олдин овоз берди.

Сайлов участкасида овоз бериш давом этмоқда.  

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири