Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тадбирлари маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан тезкор ёритилиб, ушбу жараёнлар ахборот, видео ва фотолавҳаларда ўз аксини топмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида яратилган  қулайлик уларнинг тезкор ахборот узатишига имконият яратаётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Россиянинг “TAСС» ахборот агентлиги фотомухбири Владимир Смирнов қайд этганидек, сайлов жараёнларини лавҳаларда муҳрлаш янада қизиқарлидир.

–Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида бу гал иккинчи бор қатнашяпман. Сиёсий воқеа бўлгани учун уни ёритиш янада масъулиятли. Умуман, мазкур матбуот маркази фаолияти билан яқиндан танишман. Эрталаб 6 та сайлов участкасида бўлдим ва айни пайтда ушбу марказга келиб, бу ердан ҳам лавҳалар оляпман. Овоз бериш жараёнлари қонун талаблари асосида ўтказилмоқда. Мен фотомухбир сифатида Президент сайлови тадбирларини суратларга оляпман. Журналистлар ахборотлари ва видеоларида акс эттиргани каби мен ҳам Президент сайловини лавҳаларимда муҳрладим, –деди В. Смирнов.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА