Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров иштирокида навбатдаги брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда қайд этилганидек, 9 июль 17:00 ҳолатига жами сайловчиларнинг 13 миллион 459 минг 677 нафари ёки 69,85 фоизи овоз беришда иштирок этди.
Шунингдек, брифингда юртимиздаги 10 минг 784 та сайлов участкасида овоз бериш жараёнлари 20:00 да якунланиши, шунингдек, айрим хорижий давлатлардаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари давом этаётгани қайд этилди.
Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг якуний натижалари 2023 йил 10 июль куни эълон қилиниши маълум қилинди.
Муҳтарама Комилова, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА