Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича собиқ ўринбосари, “Arnold&Porter Kaye Scholer LLP” халқаро юридик фирмасининг халқаро сиёсат бўйича катта маслаҳатчиси Томас Шэннон билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик алоқалари ҳамда бугун бўлиб ўтаётган Президент сайлови жараёнлари хусусида сўз юритилди.
Меҳмонга юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳияти, ундан кўзланган асосий мақсад, янги таҳрирда қабул қилинган Конституцияга сезилган эҳтиёж батафсил тушунтирилди.
Ўз навбатида, халқаро кузатувчи сифатида юртимизда бўлиб турган Томас Шэннон сайлов участкаларида эркин ва мустақил овоз беришга юқори даражада тайёргарлик кўрилганини таъкидлаб, жараёнлар тўлиқ халқаро ҳуқуқий нормалар ҳамда демократик тамойилларга мос равишда очиқ ва шаффоф тарзда ўтаётганини эътироф этди.
Н.Абдураимова, ЎзА