Марказий сайлов комиссиясида муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиб бориш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрган Халқаро Паламентарийлар Конгресси Бош котиби Ситора Аёз билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Марказий сайлов комиссияси раиси сайлов жараёни халқаро стандартга мувофиқ такомиллаштирилгани, мазкуо тадбирни МСК томонидан тасдиқланган тақвим-режа асосида, миллий қонунчиликка мувофиқ ўтказиш бўйича тизимли равишда амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот берди.
– Сайловга демократик тамойилларга хос, халқаро норма ва стандартларга тўла мос тарзда тайёргарлик кўрилгани, фуқаролар эмин-эркин овоз беришини таъминлаш учун барча зарур чоралар кўрилгани билиниб турибди, – деди Ситора Аёз.
Марказий сайлов комиссиясида бугун кун давомида халқаро ташкилотлардан ҳамда хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган вакиллар билан учрашувлар лавом этади. ЎзАни кузатиб боринг.
Беҳруз Худойбердиев, ЎзА